“Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” китоб-альбомининг тақдимоти
“Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” китоб-альбомининг тақдимоти
“Маданий мерос – Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўприк” медиа-тадбири ва унинг доирасида “Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” янги китоб-альбомининг тақдимоти ўтказилди.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) ва Италия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги таъкидланди. Жамият хорижий музейлар билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга оширмоқда. Шу тариқа Ўзбекистон тарихи ва маданиятини тадқиқ қилувчи жаҳон олимлари ҳамжамиятини шакллантирган ишончли платформа яратилди.
Бугунги кунда WОSCU 450 нафардан ортиқ олимни бирлаштириб, ҳар йили давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар, ижтимоий масъулиятли тадбиркорлик субъектлари кўмагида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги китоб-альбомларни нашр этмоқда,
Шунингдек, тадбирда Бутунжаҳон жамияти томонидан нашр этиб келинаётган “Ўзбекистон маданий мероси” ҳамда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумига оид китоб-альбомларини олиш учун махсус халқаро сертификатларни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар, элчихоналар ва халқаро ташкилотлар вакилларига китоб-альбомлар тақдим этилди.




