«Ўзбекистон маданий мероси» фотосуратлар онлайн танлови

«Ўзбекистон маданий мероси» фотосуратлар онлайн танлови

ykeprvekoveovykupypkevoypypau.jpg

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги дунёнинг турли ўлкаларида истиқомат қилувчи ватандошларимиз фарзандлари орасида миллий онг, миллий ғурур ва миллий руҳ тушунчаларини ривожлантириш, уларда гўзал ва бетакрор Ватанимиз, маданий меросимиз, миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида хориждаги ватандошлар фарзандлари учун «Ўзбекистон маданий мероси» номли фотосуратлар онлайн танловини эълон қилади.

 

Танловда хорижий давлатларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган фарзандлари ҳамда хорижий таълим муассасаларида таълим олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар иштирок этишлари мумкин.

 

Танловда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳар бир ёш тоифаси бўйича «Ўзбекистон маданий мероси» номли фотосуратлар онлайн танловининг Гран-при ва дипломи, Олтин медаль ва 1-даражали дипломи, Кумуш медаль ва 2-даражали дипломи, Бронза медали ва 3-даражали дипломлари ҳамда танлов ташкилотчилари томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.