Ўзбекистон иқтисодиёти энг тез ўсаётган давлатлар қаторида

Ўзбекистон иқтисодиёти энг тез ўсаётган давлатлар қаторида

 rolrolrolrolrolrolrol.jpg

 

       2026 йилда Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон билан бир қаторда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг тез ўсувчи ривожланаётган иқтисодиётлар ТОП-3 талигига киради. Бу ҳақда Жаҳон банки ҳисоботида прогноз қилинган.

      Минтақада жами 22 та ривожланаётган иқтисодиёт баҳоланган. Жаҳон банки ҳисоботида айтилишича, 2026 йилда минтақада иқтисодий ўсиш 2,4 фоиз атрофида сақланиб қолади. Ўсиш барқарор ички талаб, инфляциянинг пасайиши, молиявий шароитларнинг яхшиланиши, Европа Иттифоқи маблағларини ўзлаштириш ҳамда мудофаа харажатларининг ошиши ҳисобига таъминланади.

      Маълумотларга кўра, 2025 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти жами 6,2 фоизга ўсган, бироқ 2026 йилда ўсиш суръатларининг 5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.

      Юқори инфляция фонида хусусий истеъмолнинг сусайиши, шунингдек, Россия иқтисодиётидаги секинлашув экспорт ва пул ўтказмалари ҳажмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.