Ўзбекистон–Хитой иккинчи таълим форуми
Ўзбекистон–Хитой иккинчи таълим форуми

Тошкент шаҳрида “Янги авлод кадрларини тайёрлаш: таълим, фан ва инновациялар орқали Ўзбекистон ва Хитойнинг барқарор тараққиёт сари ҳамкорлиги” мавзусидаги Ўзбекистон–Хитой иккинчи таълим форуми ўтказилмоқда.
Форумда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари, 160 дан ортиқ маҳаллий таълим муассасалари вакиллари, Хитой Таълим вазирлиги бошчилигидаги 140 дан зиёда олий ва касбий таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек иш берувчи корхоналар иштирок этмоқда. Жами қатнашчилар сони 500 нафарга яқин.
Анжуман доирасида “Бир макон, бир йўл” ташаббуси, “Ўзбекистон–2030” стратегияси ҳамда Хитой–Марказий Осиё таълим интеграциясига оид қатор меморандум ва битимлар имзоланди.