«Ўзбекистон ХХ асрда» китоби
«Ўзбекистон ХХ асрда» китоби

Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихидаги энг муҳим босқич бўлди. Жаҳондаги кескин сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва ҳарбий ўзгаришларнинг қайноқ нуқтаси ҳам айнан ўша асрда юз берди.
Мазкур даврда халқимиз ҳам бир-биридан тубдан фарқ қиладиган турли ижтимоий тузумлар шароитида яшади ва ўз иродасини намоён этди.
Бу Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтида тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Ражабовнинг ХХ аср тарихий босқичининг илмий таҳлилига бағишлаб чоп этилган «Ўзбекистон ХХ асрда» китобида ўз ифодасини топган
Икки жилддан иборат бўлган китобнинг биринчиси – 1900-1939, иккинчиси эса 1939-2000 йилларни ўз ичига олади.
Китобда Россия империясининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати моҳияти, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ўзига хос хусусиятлари, Туркистонда тараққийпарварлик сиёсатининг вужудга келиши ва Совет ҳукуматининг юритган турли найранглардан иборат сиёсати таҳлил этилган. Шу билан бирга миллий мустақиллигимиз тикланган 1991 йил ва ундан кейинги давр тарихининг муҳим босқичлари ёритилган.