Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясидан Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига илмий амалиёт (стажировка) ўташ учун юборилаётган талабаларнинг Марказ биносига ташрифи
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясидан Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига илмий амалиёт (стажировка) ўташ учун юборилаётган талабаларнинг Марказ биносига ташрифи

Амалиётчи талабалар Марказнинг «Янги Ўзбекистон – Янги ренессанс пойдевори» залига ташриф буюришди. Ушбу залда намойиш этилган экспозициялар, интерактив технологиялар, электрон доскалар ҳамда «Ҳаёт дарахти» рамзий инсталлацияси магистрантларда катта қизиқиш уйғотди.
Амалиётчилар тақдим этилган материаллар билан яқиндан танишиб, Марказ мамлакатимизда барпо этилаётган Учинчи Ренессанс ғояларининг муҳим пойдевори эканлигини эътироф этдилар. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” “Янги Ренессанс” ғоялари бўйича талабалардан фикрлар олинди.
Ташриф давомида масъул ходимлар томонидан зал экспозициялари, уларнинг мазмун-моҳияти ва илмий-маърифий аҳамияти юзасидан тўлиқ ва изчил тушунтиришлар бериб борилди.