Ўзбекистон Европа Иттифоқининг минтақадаги ишончли стратеги

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг минтақадаги ишончли стратеги

 

dffghjdfghdgfhdfghsfghsfghsfghdfghdsfh.jpg

      Ўзбекистон Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Марказий Осиё ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича Европа парламенти делегацияси раҳбари Жузи Принчи ҳамда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашди.  

      Музокаралар чоғида Ж.Принчи Ўзбекистонга мазкур форумни юқори даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу платформа Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи парламентлари ўртасидаги мулоқотнинг биринчи институционал шакли сифатида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

      Замонавий геосиёсий ўзгаришлар шароитида ташқи алоқаларни диверсификация қилиш зарурлиги қайд этилиб, Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Ўзбекистон Европа Иттифоқининг минтақадаги ишончли стратегик шериги сифатида Европа Иттифоқининг сиёсий мулоқот билан бир қаторда савдо-иқтисодий, туризм, маданий ва таълим соҳаларида ҳам ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлиги билдирилди.