Ўзбекистон – диний бағрикенг мамлакат

Ўзбекистон – диний бағрикенг мамлакат

djhdjsrgesrfgawefeawgfwefgweaf.jpg

Ўзбекистон тарихи давлат музейида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – миллатлараро тотув ва диний бағрикенг мамлакат” мавзуидаги кўргазма бўлиб ўтди.

 

2017-2021 йитлларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши айнан диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишланган. 

 

Кўргазмада кутубхона ва музей фондларида сақланаётган турли динлар тарихи,  урф-одатлар ва маросимлар ҳақидаги 40 дан ортиқ китоб намойишга қўйилди. Улар илк матбаа усулида чоп этилган тошбосма асарлардир.

 

Шунингдек, экспозициядан француз шарқшунос олими М.Казимирский (1808-1887) томонидан амалга оширилган Қуръон таржимаси ва таҳлили, ер юзидаги барча халқларнинг диний урф-одат ва маросимлари ёритилган асар, машҳур Ғарб олимларининг бир қатор Шарқ давлатларида илм-фан ва санъат  соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақидаги асарлари, илмий изланишлари, таржима ва таҳлилларига оид китоблар ҳам ўрин олган. 

kfkftjhdrthsegraesfgawfeawe.jpg

fkjfytjdtjhdrthsegawefgeawfw.jpg