Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 50 миллиондан ошиши кутилмоқда

Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 50 миллиондан ошиши кутилмоқда

bez-nazvania-26.jpeg

     Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ йиғилишида Ўзбекистон аҳолиси сони бугунги кунда 38 миллионга яқинлашганлиги,  2030 йилга келиб 41 миллионга 2050 йилга бориб эса 50 миллиондан ортиши кутилаётганлиги айтилди.

    Ўзбекистон аҳолисининг 2050 йилгача бўлган прогнозини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва шу асосда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

     Сенаторлар, вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан республиканинг айрим ҳудудлари мисолида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини белгилаб олиш ва шу асосда ўрганиш ўтказиш таклифи билдирилди. 

    Айниқса, ижтимоий соҳаларда аҳолининг таълим, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиши учун қулай шароит яратиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида эришилиши лозим бўлган кўрсаткичлар долзарблигига эътибор қаратилди.