Ўзбек рангшунослигининг чўққиси
Ўзбек рангшунослигининг чўққиси

1934 йилда Москвада, шундан кейин АҚШнинг Филадельфия шаҳрида Ўзбекистон санъат асарлари бўлиб ўтган. Бу ўргазмаларда Ўрол Тансоқбоенинг ҳас асарлари намойиш қилинган. Шундан сўнг бу рассом асарлари “ўзбек рангшунослигининг чўққиси” деб эътироф этилган.
Ўрол Тансиқбоев 1904 йилда Тошкентда туғилган. У етти йиллик мактабни тугатиб, заводга ишга кирган. Ўрол йигирма ёшидан расм чизишни бошлаган.
Рассомнинг биринчи суратлари у ишлаган заводнинг клубида намойиш этилган. Унинг биринчи устози Н.В.Розанов бўлган. Кейин Пенза рассомчилик олийгоҳида И. С. Горюшкин-Сорокопудов қўлида таҳсил олган.
1929 йил Москва шаҳрига ташриф буюриб, рассом музейлар билан танишади, унда чуқур таассуротлар қолдирган замонавий ғарбий-оврупа санъатини кўради. Шу вақтдан эътиборан, бетиним изланишлар, мустақил йўналиш танлови сари интилишлар бошланади. Тансиқбоев Европа маданиятидан таъсирланиб авангард усулларини эгаллаган, ўзгача дунёқараш ила ёрқин шахсияти шакллантирган чинакам миллатпарварчилик руҳидаги илк рассом ҳисобланади.
Ўрол Тансиқбоевнинг маҳорат тажрибаси у яшаган ва ижод қилган даврнинг бадиий моҳиятида тушунилади. Ўша йилларда замонавий ўзбек рассомчилик санъати шаклланиш бўсағасида турган ва у илк қалдирғоч бўлган. Ушбу жараёнларда П. Беньков, A. Волков, М. Курзин, Н. Кашина, А. Николаев, B. Уфимцев каби рассомлар алоҳида ўринга эга, зотан, улар ўз ижоди орқали миллий мактабнинг юқори даражасини аниқлаб беришган.

Таъсирчан маҳорат, импрессионистик ҳиссиётлар ёш Тансиқбоевнинг “Ўзбек портрети” номли ишида намоён бўлган. ХХ мобайнида у миллий манзарашунослик ривожини белгилаб берган, янги асрда эса унинг ретроспектив юбилейи – ўзбек миллий тасвирий санъатини замонавийлик билан боғловчи, изчилликни тиклови муҳим ҳодисалардан бири бўлган. Йиллар ўтгани сайин, унинг асарлари томошабинларга катта эстетик завқ ҳадя этиши билан бирга, ўз даврига хос санъатга қўйган қадами билан ҳам ўлчаниб, устанинг тарихий аҳамиятида янги маънога эга бўлган.
Тансиқбоевнинг мукаммал ривожланиш йўлида унинг ўша йиллар қилган ижод намуналари, 1951 йил – “Она ер” ва “Иссиқ кўл оқшоми” кабилар тасдиқлайди. Уларда, гўё, икки моҳият кураши кетаётгандай – ўша дарвларга хос иллюстратив интилишлар, ортиқча бўлаклар ва, умуман, табиат тимсолининг юзаки ифодаси, шунингдек, чуқур фалсафий-шеърий кечинмалар сари изланиш.
“Тохиатош” ва “Сирдарё” каби манзаралари диққатга сазовор. Ўрол Тансиқбоев ўз ижодининг янги бўсағасида туриб, ўзбек манзарашунослик тасвирий санъатига бутунлай ўзгартириш олиб кириши лозим бўлган.
Энг яхши манзаралари, айниқса “Қайрақум ГЭСида тонг”да умуминсоний изланишлар намоён бўлади.
60-70 йиллар рассом монументал бириккан, жадал ранглар уйғунлигига эга эркинроқ услубдаги тасвир талқинини яратишга муваффақ бўлади, унда гўёки, 30-йиллар руҳий изланишлари гавдалангандай. “Ангрен-Қўқон тоғ йўли”, “Помирдаги Қорақўл”, “Белесда. Қирғизистон”, “Олой водийси”, “Оқшомда Панж” полотноларида табиат орқали ҳиссиётлар ўзлаштирилади, худди эркинликка қайтадан юборилган кенг мактуб каби.

Ўрол Тансиқбоев Ўзбекистондаги бошқа санъат асосчилар каби мушкул, оғир йилларда, дунёда уруш ва бошқа драматик ҳодисалар юз берган вақтларда ҳаёт кечирган. Рассом уларни четлаб ўтмай, уларда санъатнинг гўзал саҳифаларига бўлган ишончни уқтирган. Ўз даврининг оғир масалаларига у муносиб тарзда жавоб қайтариб, рассомнинг энг яхши асарлари эса – миллий маданият тарихидаги атоқли устанинг маҳоратидан далолатдир.
Ўрол Тансиқбоев – халқ рассоми, бадиий академиянинг чинакам аъзоси, Ўзбекистон рассомлар уюшмасининг раиси бўлган.
1981 йилда Тошкентда таниқли халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг уй-музейи очилган.





