Уста ва ҳунармандлар эскизларининг муҳокамаси

Уста ва ҳунармандлар эскизларининг муҳокамаси

ykuerpyrfuaucu.jpg

            Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича уста ва хунармандлар иштирокида мувофиқлаштирувчи ишчи  гуруҳи йиғилишлари мунтазам ўтказилмоқда.

Мувофиқлаштирувчи ишчи  гуруҳининг навбатдаги йиғилишида   Ўзбекистонда Ислом цивилизация маркази директори Ш.Минаваров,  устабоши-ганчкор академик М.Муродов,  Қурилиш дирекциясининг бош мутахассислари Х.Шукуров ва  Э.Азимхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокимияти “Ягона буюртмачи хизмати” мутахассислари, наққош, ганчкор, кошинкор, ўймакор ва ҳаттотлар иштирок этди.

vnoryfkeprfukacuka.jpg

Йиғилиш иштирокчилари уста ва ҳунармандлар томонидан тақдим этилган эскизларни муҳокама қилдилар. Муҳокамалар якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси ички ва ташқи пардозлаш ишларида тарихий нақшлар ва  услубларни ҳозирги замон меъморчилиги билан умумлаштириб, уларнинг негизида бетакрор нақш композицияларини яратиш, нақш ва безакларни  арабий битиклар билан уйғунлаштириш хусусида фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, эскизларни такомиллаштириш юзасидан  таклифлар киритилди.