“Юртимизнинг буюк донишманд алломалари”
“Юртимизнинг буюк донишманд алломалари”
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ва Имом Бухорий Халқаро тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Юртимизнинг буюк донишманд алломалари” номли китоб нашр этилди.
Ватанимиз кўплаб машҳур олимлар, диний уламолар, муҳаддислар камол топган замин ҳисобланади. Уларнинг бебаҳо меросини изчил ва теран ўрганиш оламшумул янгиликларга йўл очади. Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.
“Юртимизнинг буюк донишманд алломалари" китобида муаллифлар Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳаким Самарқандий, Абу Ҳафс Умар Насафий, Абу Бакр Қаффол Шоший, Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Маҳмуд Замахшарий каби кўплаб бошқа буюк олим-алломалар ҳаёти ва фаолияти, улар қолдирган маънавий мерос дурдоналари ҳақида қисқача маълумотлар тақдим этган.




