Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида семинар ўтказилди.
Мамлакатимиз таълим, фан ва маданият муассасалари олимлари, тадқиқотчилари, Марказ илмий ходимлари ҳамда Франция, Туркия, Қирғизистондан келган олимлар иштирокида ўтган анжуманда қўлёзмаларни тадқиқ этиш масалалари муҳокама этилди.
Тадқиқотчилар Қуръоннинг юртимиз фондларида сақланаётган нусхалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берди. Семинар иштирокчилари Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг реставратор ходимлари қўлёзмаларни тиклаш бўйича тажрибалари билан ўртоқлпшли. Иштирокчилар музей фаолияти ва унда сақланаётган экспонатлар ва қўлёзмалар билан ҳам яқиндан танишди.