“Ургут” марказий жоме масжидининг очилди

“Ургут” марказий жоме масжидининг очилди

ykervyeryprakpyupryryukr.jpg

Самарқанд вилояти Ургут туманида барпо этилган “Ургут” марказий жоме масжидининг очилди.  Бу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этдилар.

 

Масжид майдони бир гектардан ошиқ, хонақосининг ҳажми 45х55 метр, яъни 2500 кв/м.ни ташкил қилади. Жоме икки қаватдан иборат бўлиб, 8000 нафарга яқин намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Хонақоҳ ўртасида 34 метрли баланд гумбаз қад ростлаган. Унинг айланаси 18 метрни ташкил этади.

 

Масжиднинг тўрт томонида иккитаси 40 метрли ва яна иккитаси 43 метрли бўлган тўрт минора қурилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 100 киши фойдаланиши мумкин. Масжид ходимлари учун 2 қаватли маъмурий бино барпо этилган.

anovkerypryukpyukpyukpryupr.jpg