Урганч шаҳрида “Лазги” ва “Авесто” музейларини ташкил қилиш таклиф қилинди

Урганч шаҳрида “Лазги” ва “Авесто” музейларини ташкил қилиш таклиф қилинди

 

kepykpvfyap.jpg 

 

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи жоирасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган юзасидан йиғилишда Урганч шаҳрида “Лазги” ва “Авесто” музейларини ташкил қилиш таклиф қилди.

         Кўҳна “лазги” сўзи “титраш” деган маънони англатади, деган фикр бор. “Лазги” вужуднинг жадал маромига мос тарзда жўшқин ҳаракатлари ва уларга йўлдош бўлган юз ишораларини ифода этади

2019 йил 12 декабрида Колумбия пойтахти Богота шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Номоддий маданий меросни қўриқлаш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида Хоразмнинг “Лазги” рақси инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилган.

         “Авесто”эрамизнинг биринчи асрларида Яқин Шарқда юзага келган зардуштийлик динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас китобилир.

         Бизгача етиб келган матнлар 21 жилддан иборат бўлган, йўқолиб кетган улкан ёдгорликлар тўпламининг қолдиқлари эканлигини тадқиқотчилар аниқлашган. Матнларни таҳлил қилиш улар турли замонларда турли жойларда яратилганлигини кўрсатади. Узоғи билан 6 асрда улар ягона тўпламга жамланиб, ушбу муқаддас матнларни битиш учун махсус яратилган алоҳида алифбода ёзилган.

        

 

vapvapavap.jpg 

        

         Катта Авесто деб аталмиш китобнинг асосий қисми Готлар деб аталади. Булар — зартуштийликнинг асосларини баён этувчи беш шеърий композициядан иборат. Готларнинг ҳар бири 17 бобдан иборат.

         Катта Авестога Готлардан ташқари, Ясна — етти бобдан иборат бўлган, панднома тарзидаги унча катта бўлмаган асарлар, шунингдек, ҳар хил қисқа дуолар ҳам киради.

         Кичик Авестони юқорида эслаб ўтилган Ясна — зардуштийликнинг муқаддас матнларидан энг асосийси, покловчи видевдат дуолари, маросим қўшиқлари — висперед тўпламлари, шунингдек, Яштлар — турли маъбудларга бағишланган мадҳиялар ташкил этади.