Ҳунармандлар кўргазмаси

Ҳунармандлар кўргазмаси

srtghshgsergherhserfgawefafewgf.jpg

Тошкент музейида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати анъаналари маҳорат ва илҳом манбалари” номли кўргазма очилди.

 

Ўзбекистон тарихи давлат музейи, “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ва Республика “Ҳунарманд” уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада кулолчилик, заргарлик, пичоқчилик, гиламдўзлик, дўппидўзлик, каштачилик ва тўқимачилик каби ҳунармандчилик йўналишларида фаолият кўрсатаётган моҳир усталарнинг ижодий ишлари, қўл меҳнати намуналари намойиш этилди.

 

Кўргазма давомида ёшларга миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъати йўналишлари, ҳунармандчилик орқали халқимизнинг бой маданий мероси ҳамда тарихий анъаналарини маҳорат дарслари ҳамда савдо кўргазмалари орқали билиб олишларига кенг имкониятлар яратилди.

 dhtdrthsehsegawegsagsehse.jpg