Ҳунармандчилик марказлари

 

Ҳунармандчилик марказлари

yekreanoanglaenlveryukpyup.jpg

Президентимиз жорий йил 26 февраль куни бўлиб ўтган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида ўқув курсларида ҳунармандчиликка ўргатиш тизимини жорий қилиб, йил якунига қадар 15 минг нафар аёлларни ўқитиш топшириғини берди.

 

Фарғона вилоятида ҳунармандчилик азалдан ривожланган. Ўтган йилда Марғилон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилиги асосида Ҳунармандчилик маркази қурилиб иш бошлади. Бугунги кунда бу ерда 2 минг нафарга яқин хотин-қизлар гилам тўқиш, адрас, атлас ишлаб чиқариш билан банд.

 

Мазкур тажриба асосида жорий йилда 13 та туманларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 53 миллиард сўмлик “Ҳунармандлар марказ”лари қурилмоқда. Биринчи ярим йиллик якуни билан улар ишга туширилиб, 6 минг нафарга яқин аёлларнинг бандлиги таъминланади.

 

Ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган 3 минг 250 нафар хотин-қизлар 18 та “Ишга марҳамат” мономарказларида касб-ҳунар курсларида бепул ўқитилади. Шу билан бирга, Сўх туманида ҳам “Касбга ўқитиш мономаркази” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишлар бошланди.

ykeraenonaglaelvkryukrkvovlvke.jpg

Ипак мато ва ипак гилам тўқиш бўйича 18 миллион долларлик 19 та лойиҳани ишга тушириш орқали 8 минг нафар хотин-қизлар доимий (23 минг нафар мавсумий) иш билан банд қилинади.