Умра: Саудия Арабистони ойига 2 миллион зиёратчини қабул қилади

Умра: Саудия Арабистони ойига 2 миллион зиёратчини қабул қилади

 xzthtxshsdjhdstjsrhshshseh.jpg

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари Абдулфаттоҳ ибн Сулаймон умра зиёрати учун тайёргарликлар тамомланганини маълум қилди.

 

Унинг айтишича, умра учун мурожаатлар Eatmarna деб аталуви илова орқали олинади, коронавирус билан боғлиқ чораларга риоя қилган ҳолда кунига 60 минг, ойига эса 2 миллион зиёратчи қабул қилинади. Зиёратчиларнинг айнан қайси мамлакатлардан қабул қилиниши ва уларнинг сони қанча бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

 

Умра қилмоқчи бўлганлар Саудия Арабистонида коронавирусга қарши маъқулланган вакциналардан бири билан эмланган бўлиши, хорижлик зиёратчилар эмланганликлари ҳақидаги ҳужжатни ўзлари билан олиб келишлари зарур.

 

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли ўтган йилнинг мартида умра зиёратлари тўхтатилган ва тақиқ октябрь ойида бекор қилинган эди.