Уламоларнинг Наманганга ташрифи бошланди

Уламоларнинг Наманганга ташрифи бошланди

neonevcovnoyvkerykuy.jpg

Юртимизнинг таниқли уламоларнинг Наманганга ташрифи бошланди.

 

Ташриф давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

 

Шунингдек, вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

 

Ташриф биринчи куннинг ўзида Наманган шаҳридаги "Исҳоқ Шайх Эшон" жоме масжидида уламолар иштирокида намозхонлар билан учрашув, юзма-юз мулоқотлар бўлиб ўтди.