Ўқув курсини тамомлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Ўқув курсини тамомлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлиб, ўқув курслари фаолияти ва тингловчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Мамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли барча вилоятларида "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курслари ташкил этилмоқда ва ушбу ўқув курслари учун ажратилган ўринлар сони ортиб бормоқда. Имом Термизий ўрта махсус таълим муассасасига ҳам 60 та ўрин қўшиб берилган.
Устоз Шайх Алижон қори ушбу ўқув курслардаги таълим сифатини ошириш бўйича бир қатор амалий тавсия ва таклифлар берди.
Устоз Шайх Алижон қори томонидан таълим муассасаси қошидаги "Қуръони Карим ва тажвид" ўқув курси ўқитувчиси Музаффар Аҳмедовга Қуръон ўқитиш учун шаҳодатнома (ижоза), "Қуръон карим ва тажвид" ўқув курсини тамомлаган тингловчиларига сертификатлар топширилди.





