Ўксик кўнгиллар шод этилди

Ўксик кўнгиллар шод этилди

dtyjdtykdshsegeasfgesrgerghh.jpg

Уламоларнинг Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида Шаҳрисабз туманидаги “Шаматон”, “Тутзор”, Шаҳрисабз шаҳридаги “Хўжамурод Бахши”, Китоб туманидаги “Яккатут” ҳамда Яккабоғ туманидаги “Кенгазар”, “Оқтош”, “Ибн Сино” маҳаллалар аҳолиси билан учрашдилар, эҳтиёжманд оилалар хонадонига ташриф буюрилибб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Илиқ сўз ва насиҳат, моддий ёрдам ва ҳадялар билан ўксик кўнгиллар шод этилди.

 

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов, Тошкент шаҳар “Бурхониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, беморлиги бор юртдошларимиз ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини яхши сўз ва “Вақф” фонди моддий ёрдам ҳадялари билан кўтариб, уларни ўйлантираётган масалалар бўйича маслаҳат ва тавсияларини беришди.

dytjtydkdtytyjrtghsergerg.jpg