Ўқитувчи ва мураббийлар тақдирланди

Ўқитувчи ва мураббийлар тақдирланди

ayvngveyenrvykarykaepr.png

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан  мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, ушбу йўналишда ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига илғор тажрибалар, инновацион педагогик технологияларни кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси, ўқувчи ёшларга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, юртимизда таълимга оид инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани учун бир гуруҳ устозлар мукофаиланди.

       Улар «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони, орден ва медаллар  билан тақдирланди.