Уй олишдаги энг катта хато

Уй олишдаги энг катта хато

bez-nazv78787878787nn7n7n7n7n7ania.png

Маълумки, уй-жойли бўлиш учун кўпчилик йиллаб меҳнат қилади, маблағ жамғаради. Айримлар учун эса ўз уйига эга бўлиш — бутун умрлик орзу. Шу боис уй сотиб олиш инсон ҳаётидаги энг йирик молиявий қарорлардан бири саналади. Бундай битимда йўл қўйилган кичик хато ёки эътиборсизлик ҳам кейинчалик катта молиявий ва ҳуқуқий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Айниқса, кўчмас мулк олди-сотдисида ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг янги тартиби жорий этилгани харидор ва сотувчилардан янада эҳтиёткор бўлишни талаб этмоқда. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича ҳисоб-китобларда эскроу механизми қўлланила бошлади. Мазкур тартиб банк ва нотариуслар ўртасида электрон маълумот алмашинуви асосида амалга оширилиб, битимдаги тарафларнинг маблағ ва мулк билан боғлиқ манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.Ушбу механизмнинг ҳуқуқий асоси Адлия вазирлигида 2026 йил 16 март куни 3790-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган низомда белгиланган.

Эскроу — харидорнинг маблағи битим шартлари бажарилгунига қадар банкда сақланадиган махсус ҳисобварақ механизми. Унинг асосий мақсади — уй учун тўланган пул билан мулкни расмийлаштириш жараёнини бир-бирига боғлаш, яъни харидор пулини шунчаки сотувчига ишониб топшириб қўймаслигини таъминлаш.

Хисоб-китобларни амалга оширишнинг янги тартиби жорий этилгани харидор ва сотувчилардан янада эҳтиёткор бўлишни талаб этмоқда. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича ҳисоб-китобларда эскроу механизми қўлланила бошлади. Мазкур тартиб банк ва нотариуслар ўртасида электрон маълумот алмашинуви асосида амалга оширилиб, битимдаги тарафларнинг маблағ ва мулк билан боғлиқ манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.Ушбу механизмнинг ҳуқуқий асоси Адлия вазирлигида 2026 йил 16 март куни 3790-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган низомда белгиланган.