Уч босқичли миллий тарбия тизими жорий этилади

 Уч босқичли миллий тарбия тизими жорий этилади

 

raprarapraprvpraorvaprvapr.jpg

 

     Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан “Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастури” тасдиқланди.

     Қарорга мувофиқ, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим ташкилотларида ягона миллий тарбиянинг яхлит тизимини яратиш белгиланди. Шунингдек, ҳар душанба куни барча таълим ташкилотларида “Келажак соати” дарси ўтказилиши, дарс сценарийлари асосида тайёрланган контентлар milliytarbiya.uz электрон платформасига жойлаштирилиши кўзда тутилган.

     Дастурда белгиланган вазифаларга эришиш мақсадида Ўзбекистоннинг миллий тарбия модели ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳар йили маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагоглар ўртасида “Миллий қадриятлар тарғиботчиси” республика танлови ўтказилади. Дастур уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 3–6 ёшли болаларда миллий ўзлик туйғусини ривожлантиришга эътибор қаратилса, иккинчи босқичда 7–18 ёшли ўқувчиларда маънавий меросни ўрганиш, мустақил қарор қабул қилиш ва масъулият каби фазилатларни шакллантириш белгиланган. Учинчи босқичда эса 16–22 ёшли ўқувчи ва талабаларда миллий қадриятларга ҳурмат, ватан ҳимоясига тайёрлик ва фаол фуқаролик позициясини кучайтириш мақсад қилинган.