ТУРКСОЙ ташкилотм Бош котиби: “Бухоро – инсоният цивилизациясининг ўчоғи”

ТУРКСОЙ ташкилотм Бош котиби: “Бухоро – инсоният цивилизациясининг ўчоғи”

aprapraprr.jpg

 

     Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган ТУРКСОЙ ташкилотм Бош котиби Султанбай Раев Бухорода бўлди. У Ўзбекистоннинг туркий маданият халқаро ташкилотига тўлақонли аъзо бўлгани мамнуният билан эълон қилингани алоҳида таъкидланди. Шунингдек мартабали меҳмон Бухородаги таасуротлари тў0рисида шундай деди:

     – Бухоро – инсоният цивилизациясининг ўчоғи, аллоҳнинг меҳри тушган жой. Сизларнинг ноёб номоддий маданий меросингиз бисёр. Масалан, Алп Эр Тўнга номи турк халқлари давлатчилиги бошланиш нуқтаси ва йўлбошчиси сифатида қатор тарихий манбаларда, адабиётларда келтирилган.

     Қадимги араб ва форс манбаларида эса Алп Эр Тўнганинг қабри Бухорода экани қайд этилган. Турон давлатчилиги тарихидаги ноёб шахс ҳисобланган Алп Эр Тўнга ҳақидаги ҳақиқатни тиклаш, бу борада турк дунёси олимларини Бухорода жамлаб илмий анжуман ташкил этиш бу борадаги масалаларга ойдинлик киритади. Биз Бухоронинг барча ажойиб жиҳатларини туркий халқларга намойиш этиш истагидамиз.