Туркманистон давлат музейида Хива хони кумушлари топилди

Туркманистон давлат музейида Хива хони кумушлари топилди

 varprapr.jpg

   

Туркманистон Давлат музейи директори Меретгелди Чориевнинг сўзларига кўра, музей фондида XIX аср охири ва XX аср бошларига оид аёллар заргарлик буюмларининг тўлиқ тўпламини акс эттирувчи олтин билан қопланган кумушдан ясалган ранг-баранг заргарлик буюмлари сақланмоқда. Тўпламдаги буюмлар ўзининг шаклларга бойлиги, кўп сонли маржонлари, зираклари ва энг нозик қадама нақшлари билан ажралиб туради.

Тадқиқотларга кўра, ашёлар Хива хони хазинасидан бўлиб, Хоразм маҳсулотлари коллекциясининг ўзи эса 1928 йил 20 сентябрда Туркманистон Давлат музейи фондига кирган. Бу ашёлар ҳукумат қарори билан ўша пайтдаги миллий республикалар бўйлаб тақсимланган ва Тошкентдан ҳукумат вагонларида жўнатилган.

Тўплам тақдимоти Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти VII Халқаро конгрессининг «Мероснинг янги қирраларини кашф этиш: Ўзбек коллекциялари жаҳон тўпламларида» халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтган.

Ўзбекистон маданий мероси туркумидаги тўпламнинг нашр этилиши ҳозирча кам ўрганилаётган айрим заргарлик буюмларининг атрибутини тушунишга ёрдам беради ва Хоразм заргарлик санъати ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлади.