Туркийшунослар Олтойда учрашади

Туркийшунослар Олтойда учрашади

vprnovepogvengovnegy.jpg

      Олтой Республикаси "Манжерок" майдончасида 16–18 сентябрь кунлари "Тоғли Олтой – туркий халқларнинг тарихий ватани. Туркий цивилизация тарихи сари" II Халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

        Конференцияда турли мамлакатлардан давлат арбоблар, етакчи тарихчилар, туркийшунос олимлар ва археологлар иштирок этади.

       Шунингдек, конференцияга фахрий меҳмон сифатида "Россия Сегодня" халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв таклиф этилган.

       2024 йилда бўлиб ўтган биринчи шундай конференцияда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь, Венгрия, Мўғулистон ва бошқа давлатлардан 70 нафардан ортиқ олимлар иштирок этди.