Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси
2020 йил 20 февралда Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси тантанали очилган эди.
Халқ кутубхонаси улкан тизими 125 минг метр кв ҳудудга жойлашган экан. Самовий гўзалликка эга бўлган бино меъморчилигида миллий Усмонийлар,Салжуқшоҳлари давлати асрий саройлари орнаментлари ва замонавий европа архитектураси намуналари уйғунлиги мужассам бўлган эди. Кутубхона қурилишида ҳам ўзига хослик мавжуд. Комплексдаги Cihannüma залида тарихда бўлган 16 та туркий давлат шарафига 16 та устун билан қўйилгандир. Залнинг майдони 3,5 минг метр кв бўлиб, 224 кишилик ўрин ва 200 мингга яқин китоб билан тўлдирилган.

Иншоат қурилишида шарқ архитектураси девор ёзув санъати ҳам кенг ўрин олгандир. Дунёнинг муқаддас китоблари Библия, Инжил, “Қуръони Карим” ва хадислардан олинган ибратли фикрлар, оятлар суралар Хиндистонда “Тож Махал”, Самарқандда “Регистон”, Рим императори саройлар пештоқларига битилиб мангулик хабарлари сифатида абадий муҳрлангандир.
Халқ кутубхонаси қурилишида шарқ меъморчилигининг бу йўналишидан юксак маҳорат билан фойдаланилган экан. Кутубхона гумбазининг ички тарафига Қуръони Каримдаги “Ал-Алақ” сурасининг 4 ва 5-оятлари ёзилган: “У (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган ўта Карамли Зотдир. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди”.






