Туну-кун ишлайдиган сервис кўчалари

Туну-кун ишлайдиган сервис кўчалари

yvaiyviyvaiyvapiyvapi.jpg

 

        Президент  Шавкат Мирзиёев  Наманганга ташрифи доирасида  Янги Наманганни Чортоқ билан боғловчи йўлдаги 13 километрлик туну-кун ишлайдиган сервис кўчаси билан танишди.

       Косонсой, Наманган, Тўрақўрғон, Уйчи ва Янгиқўрғонда яна 8 та шундай кўча барпо этиш режа қилинган.

       Косонсой маркази, Нориндаги дарё бўйлари, Чустнинг Ғова, Янгиқўрғоннинг Нанай, Попнинг Чодак қишлоқларида Бўстонлиқдан кам бўлмаган гўзал табиат, сўлим жойлар борлиги, бу жойларда тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида юрган ташаббускорлар ҳам жуда кўплиги таъкидланди.

       Шу муносабат билан вилоят Ислоҳотлар штабига тадбиркорлар билан ҳар бир туманда камида 2 тадан шундай жойларни танлаб, улар бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш, амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига кейинги йилда 50 минг одамни ишли ва даромадли қилиш топширилди.

       Шунингдек, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон ва Чустдан ўтган дарё ва сой ўзанларининг 40 километр қисмида ҳам 650 та сервис объектини қуриб, 10 минг одамни даромадли қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга бу ерларнинг муҳофаза зонаси ва контурини белгилаб, аукционга чиқаришни бошлаш топширилди.