Тўмарис издошлари
Тўмарис издошлари

Жиззах вилояти Зомин туманидаги ҳарбий қисмда “Тўмарис авлодлари” кўрик-танлови ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли Жиззах ва Самарқанд вилоятларида жойлашган ҳарбий қисмларнинг аёл ҳарбий хизматчилари ўзаро беллашди.
Тарихдан маълумки, кўплаб аждодларимиз Ватан озодлиги йўлида жасорат кўрсатган. Уларнинг юрт тинчлиги йўлида амалга оширган юксак хизмати ҳанузгача авлодлар тилида достон бўлиб келмоқда. Қадимги Турон заминини ёвуз аҳамоний босқинчиларидан мардонавор ҳимоя қилган Тўмарис жасорати ва ҳарбий-сиёсий фаолияти ҳақида ҳам бир қанча халқ достонлари яратилган, ватанпарварлиги юртимизда улуғланиб келинади. Юрт қаҳрамонининг бугунги издошлари учун “Тўмарис” кўкрак нишони таъсис этилган. Шу билан бирга, анъанавий тарзда кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда.
Ушбу беллашувларда ҳарбий хотин-қизларнинг мардлиги ва жасурлигига алоҳида эътибор қаратилди.




