Туб ислоҳотлар натижасида янги Ўзбекистон дунёга келди
Туб ислоҳотлар натижасида янги Ўзбекистон дунёга келди

Биз учун қадрдон Ўзбекистонимизнинг муваффақиятлари ҳақидаги хабарлар жуда қимматли. Дарҳақиқат, Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, сўнгги уч йил ичида ҳаётнинг турли жабҳаларида олиб борилган мисли кўрилмаган туб ислоҳотлар натижасида янги Ўзбекистон дунёга келмоқда. 2019 йилда бўлиб ўтган парламент сайловлари аҳоли ва партияларнинг ортиб бораётган сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни, ОАВнинг таъсирини яққол намойиш қилди.
Ўзбекистон Президентининг коронавирус пандемияси кенг тарқалишига йўл қўймаслик, касалланганларни даволаш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли дастурларни ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларни алоҳида қайд этишни истардим.
Ишончимиз комилки, Ўзбекистонда доимо барқарорлик ва хавфсизлик, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик муҳити ҳукм суради.
Ўзбекистондан кўп нарсаларни ўрганиш мумкин ва БМТга аъзо мамлакатлар Шавкат Мирзиёев илгари сурган ғоя ва ташаббусларни диққат билан ўрганишлари керак. Чунки бу мулоҳаза ва таклифлар ўзбек халқининг кўп асрлик заковати асосига қурилган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро тинчлик ва хавфсизликни асраш ва мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги мақсадларини амалга оширишга сезиларли ҳисса қўша олади.
Абдулла Хўжа,
"Туркистон – Америка" уюшмаси президенти




