Тошкентда саккиз гумбазли жоме масжид қурилмоқда

Тошкентда саккиз гумбазли жоме масжид қурилмоқда

dsyjdyysksyksrgeawefadfsdgsh.jpg

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжиди қайтадан бунёд этилмоқда.

Ўтган давр мобайнида ушбу масжид биноси эскириб, пойдеворлари яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Қолаверса, охирги пайтларда масжид жамоати сезиларли даражада ортиб, хонақоҳ торлик қилаётган эди. Шу сабабли маҳалла аҳли эзгу ният билан масжидни қайта қуриш таклифини олға суришди. Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қўллаб-қувватлангач қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Янгидан бунёд этилаётган “Ракат” жоме масжиди биноси таркибида йирик хонақоҳ, 2 дона минора, 1 та катта гумбаз, 7 та кичик гумбаз ва кенг ер тўладан иборат бўлмоқда. Жоме масжидни ўзига хос мана шундай меъморий услубда барпо этилаётгани келгусида зиёрат туризми йўналишида келадиган зиёратчиларни ҳам ўзига ром этишига мўлжалланган.

tykuglioyytkdhsefgawefa.jpg