Тошкентда якка тартибдаги уй-жой ва ер участкалари нархлари пасайди
Тошкентда якка тартибдаги уй-жой ва ер участкалари нархлари пасайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази 2025 йил сентябрь-октябрь ойлари ҳолатига кўра пойтахтдаги якка тартибдаги турар жой ва ер участкалари нархларида пасайиш кузатилди.
Шу йилнинг сентябрида якка тартибдаги турар жойнинг 1 сотих учун ўртача нархи 976,3 млн. сўмни, ер участкалари: 546,8 млн. сўмни ташкил этади. Энг қиммат турар жой: 33,6 млрд. сўмни, энг арзон турар жой: 498 млн. сўмни ташкил этади.
Октябрида эса якка тартибдаги турар жойнинг 1 сотих учун ўртача нархи 937,7 млн. сўмни, ер участкалари 536,7 млн. сўмни, энг қиммат турар жой 27,6 млрд сўмни, энг арзон турар жой 503 млн. сўмни ташкил этган.
Ер участкаларида энг қиммат 1 сотих: 2,8 млрд сўмни, ер участкаларида энг арзон 1 сотих: 82 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Савдо платформаларидаги эълонлар таҳлилига кўра, октябрь ойида якка тартибдаги хонадонлар ва ер участкалари нархлари сентябрь ойига нисбатан пасайган. Жумладан, якка тартибдаги турар жойлар 1 сотих учун ўртача 5 фоизга арзонлашгани қайд этилди.