Тошкент ислом институтининг битирувчиларига ишга йўлланма

Тошкент ислом институтининг  битирувчиларига  ишга йўлланма

dyjdhjsghsergsergerhesgres.jpg

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида кундузги таълим йўналиши битирувчи курс талабалари билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи С.Шерхонов, бўлим ходими А.Дусматов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Музаффар Камолов, институт ректори У.Ғафуров ва проректор У.Хўжаев иштирокида  очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 

Мулоқот давомида диний соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди ва битирувчиларни иш тақсимоти лойиҳаси билан таништирилди.

 

2020-2021 ўқув йилида институтни кундузги таълим йўналиши бўйича 100 нафар йигит ва 32 нафар аёл-қиз битирмоқда. Уларга юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, имом ноиби ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи вазифаларида ишлаш учун йўлланма берилади. Магистратура босқичида таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар республика олий таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширишлари мумкин бўлади.