Тошкент ҳавосини яхшилаш чоралари

Тошкент ҳавосини яхшилаш чоралари

prprapraprapritit.jpg

       Президент Тошкент ҳавосини яхшилаш чораларини тасдиқлади. Давлатимиз раҳбарининг имзолаган қарор билан, экология соҳаси бўйича янги чоралар дастури тасдиқланди.

       Унга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида мавжуд иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича зарур ташкилий-техник чора-тадбирлар тўғрисида 2025 йил охиригача таклифлар ишлаб чиқилади.

      Бу масалада   пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 1 декабрдан эътиборан АЁҚШларда АИ-80 бензини сотуви тўхтатилади. Тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади. Қурилиш объектларига ҳаво сифатини ўлчовчи станциялар ва камералар ўрнатилади. Қурилишларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиш талаби қўйилади.

       Йил охиригача, шунингдек, мазут ва шунга ўхшаш юқори ифлослантирувчи ёқилғи турларидан фойдаланган ҳолда атмосферага зарарли моддалар чиқарилишининг олдини олиш мақсадида жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан ҳам таклифлар ишлаб чиқилади.

        1 декабрдан бошлаб, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда, республика бўйича АЁҚШларда АИ-80 бензини сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

        Декабр ойидан эътиборан, Тошкент шаҳрида юк ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини тиғиз вақтларда чеклаш амалиёти йўлга қўйилади. Бу тартиб жорий қилинадиган кўчаларни Ички ишлар вазирлиги белгилаб беради.

       2026 йил март ойига қадар, қурилиш объектларида қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилиши ҳамда бошқа экологик чораларни назарда тутувчи “Қурилишда экологик фаолият стандарти талаблари” ишлаб чиқилади. Бу талаблар халқаро стандартларга жавоб бериши керак.