Тошкент 2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши манзил
Тошкент 2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши манзил

Тошкент “Condé Nast Traveler” халқаро сайёҳлик журнали томонидан “2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар” рўйхатидан жой олди.
Журнал томонидан эълон қилинган рейтингда қайд этилишича, шаҳар ўзининг тарихи ва замонавийлигининг ноёб уйғунлиги билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Бу ерда қадимий мадрасалар ва бозорлар янги маданий майдонлар билан ёнма-ён жойлашган ва саёҳатчилар учун ўзига хос муҳит яратади.
Нашрда Тошкент Марказий Осиёнинг маданий туризм марказига айланиб бораётгани ҳам таъкидланган. Янги “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси ва “Замонавий санъат маркази” галереяси очилиши шаҳарни ҳам қадимий анъаналар, ҳам замонавий бадиий ҳаёт билан танишиш имконини яратувчи масканга айлантиради.
Бугунги кунда Тошкент сайёҳларни нафақат Ўзбекистоннинг гўзал масканларига йўналтирувчи бошланғич нуқта сифатида, балки мустақил сайёҳлик йўналиши сифатида ҳам жалб қилмоқда.
Шаҳар бой маданий дастур ва Марказий Осиё пойтахтининг ўзига хос муҳитини тақдим этиб, янги таассуротлар ва одатий бўлмаган саёҳатларни излайдиганлар учун албатта бориб кўриш лозим бўлган манзилга айланади, дейилади хабарда.