Темурийлар даври меъморчилиги санъати

Темурийлар даври меъморчилиги санъати

 

aovarovprove.jpg 

 

Темурийлар даври меъморчилиги санъати Ислом даврининг энг ёрқин меъморчилик даврларидан бири ҳисобланиб, Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистон мамлакатлари ҳудудида ушбу даврда яратилган кўплаб ёдгорликлар сақланиб қолган. Ушбу қадимий обидалар қурилишида ишлатилган ашёлар асосан лой, ғишт, кошин, ёғоч ва тошдан иборат бўлиб, маънодор нақшлар ва баъзида шеърлар, Қуръон оятлари ва ҳадислар билан безатилган.

Темурийлар даврида биноларнинг кўпи баланд тўрт тоқ, гўзал муқарнас нақшлар билан безатилган кириш эшикларига эга бўлиб, улардаги безаклар асосан турли ранглардаги муаррақ кошинкорлик йўли билан бажарилган.

Ёйсимон йўл-йўл гумбазлар Темурийлар даврида қурилган биноларнинг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Бу давр меъморчилигида бинолар ва бошқа иншоотларда бўёқ ва сирдан фойдаланишнинг энг юксак даражага етганлиги кўзга ташланади.

Ушбу иш намуналарини ўша даврлардан бизгача етиб келган бинолардаги олтин рангида мовий кошинлар фонида кўфий, сулс ва насх ёзувларида битилган битикларда кузатиш мумкин.

Амир Темур даврида қурилган улкан бунёдкорлик намуналарининг кўпчилиги бизгача сақланиб қолмаган ёки айрим қисмларигина сақланган. Самарқанддаги Шоҳи Зинда ансамблидаги қатор мақбаралар, Мирзо Улуғбек мадрасалари, Шаҳрисабздаги Оқсарой қолдиқлари, Кўк Гумбаз масжиди, қатор мақбаралар ушбу даврга оид меъморчилик  намуналари ҳисобланади.

Умуман  Темурийлар даври меъморчилик  намуналари бугун ҳам машҳур.  Ҳар йили минглаб туристлар мазкур обидаларни томоша қилиш, уларнинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиш учун юртимизга ташриф буюради.