“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 2-мавсуми

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 2-мавсуми

 

beklklkklkkpokpokkz-nazvania.jpeg

 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалиётга татбиқ қилинган “Ташаббусли бюджет” жараёнлари жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш бўйича мамлакатимизда жорий этилган илк амалиёт ҳисобланади ва бу йўналишда дастлабки қадамлар 2018 йилда қўйилган. Шундан буён халқимизнинг йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолари ўз ечимини топмоқда.

2026 йилги “Ташаббусли бюджет” жараёнлари халқимиз учун кўплаб хушхабарлардан бошланганди. Жорий йилнинг 15-июлидан “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумига старт берилди. Ушбу мавсум мазкур жараён жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўн биринчиси ҳисобланади.

Бу мавсум ҳам ўтган мавсумлардагидек ўзгаришлар, янгиланишлар билан фарқ қилади. Мавсумдан мавсумга ўтаётган жараёнларда албатта янгиликлар бўлади. Яъни, бу мавсумда кузатилган камчиликларни келгуси мавсум такрорламайди.

“Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида кетма-кет икки мавсумда ғолиб бўлган маҳаллалар учун навбатдаги икки мавсумда лойиҳа киритишни чеклаш амалиёти жорий этилган.

Унга кўра, аввалги мавсумларда кетма-кет ғолиб бўлган ҳамда 2026-йилги 2-мавсумида лойиҳа киритиш имконияти чекланадиган маҳаллалар рўйхати шакллантирилди.

Шунингдек, танаффус қўлланган маҳаллалар томонидан ҳам шерикчилик асосида лойиҳаларни илгари суриш имконияти мавжуд. Шу билан бирга депутат ташаббуси амалиёти такомиллаштирилмоқда.