Талабалар билан самимий учрашув
Талабалар билан самимий учрашув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Ҳадис илми олий мактаби ўқитувчи ва талабалари билан самимий учрашув ўтказдилар.
Очиқлик ва самимийликда бўлиб ўтган учрашув давомида Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов юртимизда диний-маърифий соҳанинг ривожлантириш бўйича Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ва мазкур ислоҳотларнинг замирида Ислом цивилизацияси маркази бўлган диёримизнинг мавқеъини янада ошириш зарур эканини алоҳида таъкидладилар.
Мулоқот якунида муфтий ҳазратлари муҳтарам Президентимиз томонларидан билдирилган ишонч ва шарт-шароитлар ўзининг натижасини бераётганини таъкидлаб, Ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждоддаримизнинг бой илмий меросини чуқур ўргатиш ҳамда динимиз асослари, ҳадис илмларини мукаммал ўзлаштирган кадрлар тайёрлаш мақсадида муҳим тавсияларини бердилар.





