Тақсим масжиди очилмоқда
Тақсим масжиди очилмоқда

4 йил олдин пойдевори қўйилган Туркиядаги Тақсим масжиди 28 май куни мусулмонлар ибодат қилиши учун очилиши кутилмоқда. Очилиш маросимида Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Масжид қурилишига меъморлар Шефик Биркие ва Селим Даламан имзо чекдилар. Энг баланд меҳробга эга мазкур масжиднинг пойдевори 2017 йил 17 февралда қўйилган эди. Асосий кириш жойи билан жами 4 та кириш қисми бўлган масжидда, баландлиги 9 метр 45 сантиметр бўлган Туркиядаги энг баланд меҳроблардан бири мавжуд.
Масжидда намозхонлар учун 2 минг 260 та ёғочдан қилинган пойабзал қўйиш токчалари мавжуд. Масжиднинг майдони 2 минг 482 квадрат метр ва қурилиш майдони эса тахминан 16 минг 500 квадрат метрни ташкил этади. Бундан ташқари, 8 бурчакли салжуқий нақшлари ҳам масжиднинг кириш жойи, таҳоратхоналари, пол ва шифтга киритилган.
Тақсим масжиди фақат ибодат учун эмас, масжидда конференция ва кўргазма заллари каби жойлар ҳам мавжуд.
Ушбу байтуллоҳда бир вақтнинг ўзида 2250 киши намоз ўқиши мумкин.






