Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояда
Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) Андижон вилоятидаги шўъбаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Бизнес-омбудсман тузилмаси фаолияти ҳам ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.
Хусусан жорий Андижон вилоятида йилнинг ўтган 9 ойи давомида Биснес-омбудсман вакиллигига тадбиркорлар томонидан 425 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 135 таси ёки 49 фоизи ижобий ҳал этилган. Қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, кўриб чиқиш, ҳал этиш бўйича тегишли идораларга хат ва тақдимномалар юборилган.
Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилояти шўъбаси кўмаги билан тадбиркорлар фойдасига 577 миллион сўм ундирилган, 165 миллион сўм қарздорлик бартараф этилган, 115 миллион сўмлик нотўғри ҳисобланган қарздорлик қайтарилган.
Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги ўрганилиб, таҳлил этилган. Унга кўра, ўтказилган текширувларда 273 та қонунбузилиш ҳолати қайд этилган. Шундан 65 тасида ноқонуний текширув, 205 тасида текшириш тартибининг бузилиш ҳолатлари аниқланган.