Табиий офатлар хавфи ва иқлим ўзгариши
Табиий офатлар хавфи ва иқлим ўзгариши

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида “Табиий офатлар хавфини баҳолаш ва иқлим ўзгаришига мослашиш учун тизимли таҳлил” мавзусидаги халқаро нуфузли илмий конференциясиўтказилмоқда.
Мазкур нуфузли анжуманда дунёнинг етакчи давлатларидан таниқли олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари жам бўлди. Хусусан, конференцияда Ўзбекистон билан бир қаторда Россия, Австрия, Испания, Германия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Покистон каби давлатлардан келган илмий доира вакиллари ўзларининг фундаментал ва амалий тадқиқот натижаларини муҳокама қилмоқда. Бу билан турли минтақаларнинг ўзига хос табиий-иқлимий шароитларини ҳисобга олган ҳолда ягона илмий платформа ва тажриба алмашиш имконияти яратилаётир.