Сунъий интеллект учун маълумотлар базаси

Сунъий интеллект учун маълумотлар базаси

 

risunok2avayvaacukckcuk234234234cuvkcukyva.jpg

 

Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган ечимлар учун ягона маълумотлар платформасини ривожлантириш масаласи долзарб йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

Корея Республикасида Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов ҳамда IT Park Uzbekistan ижрочи директори Жаҳонгир Ражабов Ўзбекистонда электрон ҳукуматни ривожлантириш, маълумотлар инфратузилмасини шакллантириш ва давлат хизматларини рақамли трансформация қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқишди.

Учрашувда сунъий интеллектга асосланган ечимлар учун маълумотлар платформаси ҳисобланган AI Data Hub’ни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, сунъий интеллект моделларини ўқитиш учун зарур бўлган маълумотлар тўпламларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар AI Data Hub лойиҳаси доирасида ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларини ишлаб чиқишни давом эттиришга келишиб олди.