Сунъий интеллект бўйича Беруний номидаги UNESCO-Ўзбекистон халқаро мукофоти жорий этилди.

Сунъий интеллект бўйича Беруний номидаги UNESCO-Ўзбекистон халқаро мукофоти жорий этилди.

photo2024-10-2811-30-11.jpg

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, мазкур мукофот сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. 

“Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медал билан тақдирланади”, деб ёзади  Саида Мирзиёева ўз саҳифасида

photo2024-10-2811-30-13.jpgphoto2024-10-2811-30-13-2.jpg