Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

szhtrstrhszerhsrtjstergsergre.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 25 майдаги Фармони билан Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

 

Шоазим Миноваров 1951 йил туғилган. 1997 йил 27 июндан 2006 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, раиси бўлган. 2006 йил 1 августдан 1 декабригача - Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси, 2006 йил 1 декабрдан 2008 йил 28 июнгача - Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари. У 2008-2012 йилларда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси бўлган, 2013 йилда пенсияга чиқарилган. 2015 йил апрел ойидан 2017 йил июл ойигача Тошкентдаги Француз альянси раиси бўлган.

 

Шоазим Шоисламович Миноваров 2017 йилдан буён барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказининг директори эди