Сояли сайр кўчалари
Сояли сайр кўчалари

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳасига кўра аҳоли учун пиёда ва велосипед йўлакларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилиши.
Мамлакатимизнинг 32 та шаҳарида аҳоли пунктларида пиёда ва велосипедда сайр қиладиган Соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилади. Бунинг учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Давлат дастури доирасида белгиланган чора-тадбирларнинг ҳаётимизга татбиқ этилиши келгусида мамлакатимиз ва минтақадаги долзарб экологик муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топишдек муҳим вазифаларни ҳал этишга хизмат қилади.