Сингапурда сув устидаги биринчи дўкон
Сингапурда сув устидаги биринчи дўкон

Аpple компанияси Сингапурда ўзининг сув устидаги биринчи дўконини очди.
Дўкон Марина-Бэй кўрфазида Marina Bay Sands меҳмонхонаси ёнида жойлашган. У 114 та қисмдан иборат ойнаванд гумбазни акс эттиради. Компанияда таъкидланишича, дўкон бу турдаги биринчи иншоот ҳисобланади.
Шар шаклидаги иншоот ичида соя берувчи пардеворлар, юқори қисмида эса думалоқ шаклдаги ойна ўрнатилган. Бундан ташқари, дўконнинг сув остидаги қаватида анжуманлар зали жойлашган.

Ушбу дўкон Apple’нинг Сингапурдаги учинчи дўконидир ва унда 148 киши ишлайди. Эътиборлиси, дўкон ходимлари умумий ҳисобда 23 тилда сўзлаша оладилар. Сингапурда пандемия сабабли амал қилаётган чекловлар сабабли дўконга унинг очилиши куни махсус сайтда олдиндан ташриф вақтини бронлаб қўйганларгина ташриф буюра олди.

Дўкон ходимлари ижтимоий масофага амал қилиниши учун бу ерда озчилик харидорлар бўлишини назорат қилади.




