Сеулда «Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси» китобининг тақдимоти ўтказилди

Сеулда «Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси» китобининг тақдимоти ўтказилди

 

risunok2jpgdlodss7s7878s7ssssss7ssss7ss7.jpg

Ўзбекистон парламент делегациясининг Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида Сеул шаҳрида «Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси» номли китобнинг корейс тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Корея Республикасининг илмий ва ишбилармон доиралари вакиллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самара бераётганини қайд этди. Айниқса, мамлакат ташқи сиёсатидаги дўстона муносабатлар халқаро ҳамкорликни янада кенгайтираётгани эътироф этилди.

Китобда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати, яхши қўшничилик, очиқлик, ўзаро ишонч ва прагматик ҳамкорлик тамойиллари асосида олиб борилаётган дипломатик саъй-ҳаракатлар кенг ёритилган. Хусусан, Марказий Осиёда минтақавий барқарорлик ва дўстона муҳитни таъминлаш, халқаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициялар жалб этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида юксак натижаларга эришилаётгани очиб берилган.