Саудия Арабистони: «қизил рўйхат»га кирган мамлакатларга саёҳат қилиш уч йилга тақиқланади

Саудия Арабистони: «қизил рўйхат»га кирган мамлакатларга саёҳат қилиш уч йилга тақиқланади

dtykykldklskydshsegserg.jpg

Саудия Арабистони Давлат ахборот агентлигининг (SPA) хабар беришича, мамлакатда коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларга қиролликнинг “қизил рўйхати”га киритилган давлатларга саёҳат қилиш уч йилга тақиқланади.

 

Шундай қилиб, Саудия Арабистони қатор мамлакатлар, жумладан Афғонистон, Аргентина, Бразилия, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Индонезия, Ливан, Покистон, Жанубий Африка, Туркия, Вьетнам  ва Бирлашган Араб Амирликларига саёҳат қилиш ёки транзитни тақиқлади. 

 

Форс кўрфазининг энг йирик  давлати бўлган қиролликда  қарийб 30 миллион нафар  фуқаро истиқомат қилади. 27 июнда бу ерда COVID-19 билан касалланиш бўйича  1 379 та янги ҳолат қайд этилган.