Шаржа халқаро кўргазмасида Ўзбекистон меъморчилиги

Шаржа халқаро кўргазмасида Ўзбекистон меъморчилиги

 

 

 vavavappppvvap.jpg

Бирлашган Араб Амирликларида бошланган навбатдаги нуфузли анжуман – ҳар уч йилда ўтадиган “Шаржа меъморчилик триенналеси-2023”да Ўзбекистоннинг гўзал маданияти, ўзига хос урф-одати, бой тарихи муваффақиятли намойиш этилмоқда. Мамлакатимиз танлаган   мавзу – Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган “Тошкент: модернизмни ўзлаштириш” лойиҳаси пайтахт манзараси орқали модернизмни ўрганиш, тушуниш ва тарғиб этишни кўзлайди.

Ушбу кўргазмада  ўтган аср 70-йиллари ўртасида қурилган уч бино – Ўзбекистон давлат санъат музейи, “Самарқанд” чойхонаси ва “Зарафшон” ресторанини тақдим этмоқда. Жамланма “Tashkent Modernism ХХ-ХХI” меросни тадқиқ этиш ва асраб-авайлаш лойиҳаси доирасида Милан ва Тошкентда ўтказилган йирик тадбирлар туркумига киради. Ўзбекистоннинг бой халқ меъморчилиги анъанасини акс эттирадиган бу намуна XX аср иккинчи ярмида меъморчилик  соҳаси тамомила бошқа ашёлардан фойдаланилувчи ўзига хос модернизмга дуч келгани, натижада бинолар ҳажм жиҳатидан анча кўламдор қад кўтарганини намойиш этади.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар мазкур уч бино билан боғлиқ меъморий бўлакларни алоҳида кузатишлари мумкин. Улар бу ерда 26 мамлакатнинг қизиқарли ноёб тарихий кўргазмалар билан танишмоқда.  Кўргазмаларда ҳар бир иншоотнинг асл қиёфаси, ташқи ва ички ўзгаришдан кейинги ҳолати тақдим этилган. 2023 йил 11 ноябрда очилган кўргазма 2024 йил 10 мартга қадар давом этади.